Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
86 Соний – Иккинчи Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи.
85 Соҳибони – Икки Соҳиб Имом Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимолар.
84 Торафони – Икки Тараф Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳилар.
83 Шайхони – Икки Шайх Имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳилар.
82 Зоҳирур ривоя Имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг кучли қавллари.
81 қазо Қилиниши лозим нарсани белгиланган вақтидан кейин қилишни «қазо» дейилади.
79 адо Қилиниши лозим бўлган нарсани шариатда белгиланган вақтда қилишни «адо» дейилади.
78 рукн Бир нарсанинг вужудга келиши унга боғлиқ бўлган ва ўзи ўшандан бир бўлак бўлган нарсадир. Мисол учун, сажда намознинг рукнларидан биридир. Сажда бўлмаса, намоз вужудга келмайди. Шу билан бирга, сажда намознинг бир давоми...
77 шарт Бир нарсанинг вужудга келиши унга боғлиқ бўлган ва ўзи ўшандан ташқарида бўлган нарса шартдир. Мисол учун, тоҳарат намознинг шартларидан биридир. Тоҳарат бўлмаса, намоз вужудга келмайди. Аммо тоҳарат намоздан давоми...
76 мубоҳ Шариат томонидан мукаллаф кишига қилиш ёки қилмаслик ихтиёри тенг берилган нарса мубоҳдир. Емоқ ёки ичмоққа ўхшаш нарсалар. Ҳаромлиги ёки манъ қилингани ҳақида ҳукм келмаган барча нарсалар мубоҳдир. Мубоҳ нарсани давоми...
75 макруҳи танзиҳий Озодалик макруҳи. Шариат тарк қилишни жазм бўлмаган ва уқубат тайин қилмаган ҳолда талаб қилган нарса макруҳи танзиҳийдир. Бунга мушук ва йиртқич қушлар теккан сувдан тоҳарат қилиш, суннати муаккада ишларни тарк давоми...
74 макруҳи таҳримий Ҳаром ҳисобланадиган макруҳ. Шариат (оҳод хабарларда) қатъий бўлмаган далил ила тарк қилишни жазм ила талаб қилган нарса макруҳи таҳримий бўлади. Бунга бировнинг савдоси устига савдо қилиш ёки совчилиги устига давоми...
73 ҳаром Шариат тарк қилишни шубҳасиз қатъий далилга суяниб жазм ила талаб қилган нарса ҳаромдир.
72 суннат Шариат жазм бўлмаган ҳолда талаб қилган, уни қилган одам савоб олиб, қилмаган мазаммат қилинмайдиган амал «суннат» дейилади.
71 вожиб Шариат жазм ила, аммо қатъий бўлмаган далил билан талаб қилган амал вожибдир
Топ рейтинг www.uz Openstat