Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
25 Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим ибн Ҳабиб ал-Ансорий
24 идда

Талоқ қилинган ёки эри вафот этган аёлнинг, бошқа бировга никоҳланишидан олдин маълум муддат кутиши. 

23 хиёр бир киши бирор нарсани сотиб олса, ўзаро келишувга биноан, маълум муддатда савдодан айниб, сотиб олган нарсани эгасига қайтариб бериш ихтиёри
22 Аҳли сунна ва жамоа Ақийда мазҳаби
21 фиқҳий мазҳаблар 1) Ҳанафий мазҳаби; 2) Шофеъий мазҳаби; 3) Моликий мазҳаби; 4) Ҳанбалий мазҳаби;
20 расмий фиқҳий мазҳаблар 1) Ҳанафий мазҳаби; 2) Шофеъий мазҳаби; 3) Моликий мазҳаби; 4) Ҳанбалий мазҳаби;
19 фиқҳий мазҳаб соҳиблари Моликий мазҳаб асосчиси, имом Абу Абдуллоҳ Молик ибн Анас ибн Молик ибн Аби Омир ал-Асбаҳий. Шофеъий мазҳаб асосчиси,  Имом Шофеъий Муҳаммад ибн Идрис. Ҳанбалий мазҳаб асосчиси, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал. Ҳанифий мазҳаб давоми...
18 Муватто Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳининг хадис китоби.
17 қиёс Қуръони Карим оятлари , Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ва  ижтиход аҳли бўлган уламоларининг ижмоъларида ҳукми келмаган масалани мазкур манбаъларда ҳукми бор шунга ўхшаш нарсага давоми...
16 ижмоъ бир даврнинг ижтиход аҳли бўлган уламоларининг бир овоздан бирор масалани қабул қилишларидир,
15 фақиҳ Шариат ҳукмларини дақиқ жойларигача тушунувчи олим.
14 фаръий ҳукмлар луғатда аслийни тескариси, яъни шохобча, кичик аҳамиятли, десак ҳам бўлади. Шариатда эса, ибодат ва муомалотларни ўз ичига олувчи ҳукмлар фаръий ҳукмлардир.
13 шаръий далил Қуръони Карим оятлари ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари. 
12 фиқҳ Луғатда дақиқ фаҳмни, яъни бир нарсани нозик жойларигача тушунишни англатади. Шариат истилоҳида эса, шаръий далиллардан фаръий ҳукмларни чиқаришга "фиқҳ" деб аталади.
11 кайла (ҳозирги Миср ўлчов бирлиги) (пуд ёки пут) = 16,5 литр. Оғирлиги = 13,056 кг(= 2 фарақ = 4 маккук = 6 соъ = 12 қист = 16 манн = 24 мудд = 24 катта ҳовуч миқдори = 32 ироқий ратл).
Топ рейтинг www.uz Openstat