Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
1299 Дўзах

жаҳаннам, нор, жаҳим, сақар, тамуғ. Дин талабларини бажармаган гуноҳкорлар охиратда жазоланадиган жой.

1298 Дуо

илтижо, сўраш, чақириш, тилаш, исташ.

1297 Домла

диний мактаб ва мадрасаларда талабаларни ўқитувчи шахс; дин ва шариат пешвоси; мударрис, дарс берувчи; устоз.

1296 Дин

мулк, ҳукм, ҳисоб, жазо, тадбир, бўйсуниш, итоат қилиш, ибодат, парҳез, йўл тутиш, одат қилиш, эътиқод қилиш.

1295 Даъват

бирор-бир ҳаракатга, маънавий, мафкуравий, диний маслакка ундаш, чақириш; динга тарғиб қилиш; рағбатлантириш; ташвиқот.

1294 Дажжол

алдамчи, фирибгар. Ислом динига кўра, қиёмат олдидан пайдо бўладиган ва мусулмонларни Худо кўрсатган тўғри йўлдан оздирадиган бир кўзли одамсимон махлуқ.

1293 Гуноҳ

шариат қонунларига, диний ақидаларга хилоф иш; одоб-ахлоқ доирасига сиғмайдиган иш, ножўя хатти-ҳаракат; жиноят; айб.

1292 Волий

ҳоким, амир.

1291 Воиз

тарғиб қилувчи, нотиқ, сухандон, ваъзхон, хатиб, панд-насиҳат қилувчи.

1290 Вирд

тарк қилмай доим бажариб туриладиган вазифа, дуо, зикр, тасбеҳ, салавот, тиловат.

1289 Виқор

салобат, келишганлик улуғворлик.

1288 Ваъз

хитобат, маъруза, мавъиза, нутқ; яхшилик ва эзгуликка чақирувчи даъват.

1287 Ваҳий

Аллоҳ билан инсонларнинг пайғамбарлар орқали мулоқот йўли. Ваҳийни пайғамбарларга Жаброил алайҳиссалом олиб тушган. Шивирлаб, пичирлаб гапирмоқ.

1286 Валий

1. Дўст (Аллоҳнинг дўсти маъносида ҳам келади). Худога яқин одам. Аллоҳни яхши билган, унинг буюрганларини бажариб, гуно ишлардан ўзини сақлаган киши. 2. Эгаси; кишининг яқин қариндошлари.

1285 Вазмин

оғир; босиқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat