Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
1327 Зино

бузуқлик, фаҳш, зинокорлик, эркак ва аёлнинг шаръий никоҳсиз жинсий алоқада бўлиши.

1326 Зиндиқ

Аллоҳга ишонмайдиган, мўминнинг зидди.

1325 Зикр

Худони эсга олиш, ёдга олиш, эслаш, ёдлаш; хотира.

1324 Зиёрат

бирор ерга, муқаддас жойларга, мозор ва қабристонларга ёки шахс ҳузурига бориш.

1323 Замма

 араб ҳарфларининг тепа қисмига қўйиладиган ҳаракат. “У” товуши билан ўқилади.

1322 Замзам

Макка шаҳридаги Масжиди Ҳаром саҳнидаги, Каъба ёнидаги муқаддас булоқ.

1321 Залолат

ҳақиқатдан юз ўгириш, гумроҳлик, ҳақиқий эътиқоддан адашиш, айниш. Ҳидоятнинг қарама-қаршиси.

1320 Заиф “Заиф” сўзи луғатда “Қовий” – “кучли”нинг зидди, яъни, “кучсиз” деганидир. Заиф – ҳасан сифатини унинг шартларидан бирининг йўқолиши туфайли ўзида тўлиқ жамламаган нарсага давоми...
1319 Завол

кетиш, йўқолиш, беҳуда, абас.

1318 Забур

Довуд алайҳиссаломга нозил бўлган илоҳий китоб.

1317 Жуз

битта мавзуга оид ҳадислар тўпланган сайланма.

1316 Жувонмарг

ёш ҳолатда вафот этиш.

1315 Жоҳилият

араб тарихининг исломдан олдинги, диний-маърифий ўзгаришлардан холи даври.

1314 Жомеъ масжид

беш вақт намоздан ташқари, жумъа, таровеҳ, жаноза ва ҳайит намозлари ўқиладиган масжид.

1313 Жойнамоз

намоз ўқиладиган тўшама, гилам.

Топ рейтинг www.uz Openstat