Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
1100 Сияро

Сияро – ипак аралаштириб тўқилган мато ёки шу матодан тикилган чопон.

1099 Қуст Қуст – Ҳинд, Хитой ерларида ўсадиган ўсимликнинг илдизи. Шунинг учун уни «ҳинд қусти» дейилган. У Араб жазирасига одатда денгиз орқали келтирилгани учун уни «денгиз қусти» ҳам деб аталган. давоми...
1098 Халуқ суфра

Халуқ суфра – сариқ рангли хушбўйлик тури.

1097 Ақро «Ақро» (ёки «ҳалқо») – бу ибора арабларда койиш маъносида ишлатиладиган сўзлардандир. «Ақро» – «бўғизидан сўйилгур» дегани, «ҳалқо» эса икки хил маънони билдиради: давоми...
1096 Аҳли аҳд

Аҳли аҳд – мусулмонлар билан тинчлик битими тузган ғайримусулмон юрт (дорул-аҳд) аҳолиси, иттифоқдошлар.

1095 Аҳли ҳарб

Аҳли ҳарб – мусулмонлар билан тинчлик битими тузмаган, уруш ҳолатидаги ғайримусулмон юрт (дорул-ҳарб) аҳолиси. 

1094 Урфут

Урфут – унча баланд бўлмаган, тиканли, бутасимон дарахт. Унинг шираси бадбўй бўлади. Асалари ундан еб қўйса, ўша ёқимсиз ҳид асалга ҳам уриб қолади.

1093 Укка

Укка – теридан қилинган юмалоқ меш. Унга асосан ёғ ва асал солинган.

1092 Мабтута

Мабтута – боин талоқ қилинган аёл.

1091 Розиқия

Розиқия – зиғир матосидан тикилган узун оқ кийим. 

1090 Сипар

Сипар – қалқоннинг бир тури.

1089 Азл

Азл – ҳомиланинг олдини олиш мақсадида эркакнинг уруғни бачадондан ташқарига тўкиши. 

1088 Хаттий

Хаттий – Баҳрайн соҳилидаги Хат деб аталган жойдан келтирилган найза.

1087 Зарнаб

Зарнаб – хушбўй ўсимлик.

1086 Нақиъ

Нақиъ – хурмо ивитмаси. У майиздан ҳам тайёрланган.

Топ рейтинг www.uz Openstat