Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
1078 Утружжа

Утружжа – ёввойи рутасимонлар оиласига мансуб, хушбўй, лимонсимон ўсимлик ва унинг меваси; русчада цитрон. 

1077 Руқя

Руқя – турли ёмонликлардан паноҳ сўраб, шунингдек, оғриқ, қўрқинч, шайтон ва сеҳрдан тузалишни сўраб ўқиладиган зикрлар. Буларни ўқиб, дам солиш ҳам руқя дейилаверади.

1076 Ямома Ямома – Арабистон ярим оролида жойлашган қадимий шаҳарлардан бири. Ҳозирда Нажд ерларига тўғри келади. Ямома жанги ҳижрий 632 санада содир бўлган. У ридда уруши сирасига киради. Бу жангда 70 нафар ёки ундан ортиқ давоми...
1075 Муаввизатайн

Муаввизатайн – икки паноҳчи. «Қул аъуузу», яъни «Паноҳ тилайман», деб айт» деб бошлангани учун Фалақ ва Наас суралари шу номни олган.

1074 Сомад

Сомад – беҳожат ҳожатбарор.

1073 Аҳад

Аҳад – ягона. 

1072 Номус

Номус – сир соҳиби, яъни Жаброил алайҳиссалом.

1071 Алақ

Алақ – лахта қон; зулук.

1070 Умар

Умар – Умар ибн Ҳафс. У имом Бухорийнинг шайхи, ҳадиснинг ровийси.

1069 Ғабиитун

Ғабиитун» – ҳавдаж остидан қўйиладиган эгарсифат мослама, қўм. 

1068 Қатабун

«Қатабун» – кичик эгар, туянинг ўркачисича келадиган эгар тури. 

1067 Давматул Жандал

Давматул‑Жандал – Дувматул‑Жандал ҳам дейилади. Ҳозирги Саудия Арабистонининг шимолида жойлашган қадимий шаҳар. Маккаи Мукаррамадан тахминан 1220 км узоқликда.

1066 Вудд Вудд – машҳурроғи Вадд. Сувоъ, Яғус, Яъуқ ва Наср – Нуҳ алайҳиссаломнинг қавми ибодат қилган бутларнинг исмлари. Барчаси Нуҳ сурасида зикр қилинган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо мазкур бутларнинг қайси давоми...
1065 Арок

Арок – илдизидан новдаларидан мисвок тайёрланадиган бутасимон дарахт тури. Арокнинг меваси «барийр» ёки кабас деб аталади.

1064 Сурайё

Сурайё – Савр туркумидаги юлдузлар гуруҳининг номи.

Топ рейтинг www.uz Openstat