Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
1209 рома-ҳурмуз

Рома-Ҳурмуз (ҳозир Ромҳурмуз дейилади) – Форс диёридаги қадимий шаҳарлардан бири бўлиб, ҳозирда у Эрондаги Хузистон вилоятининг марказий шаҳри ҳисобланади.

1208 садар тавофи

«Садар тавофи» – қайтиш тавофи дегани бўлиб, Видолашув тавофининг иккинчи номи. У ҳаждан қайтиш олдидан қилингани учун шундай деб ҳам номланган.

1207 тафил

Тафил – Маккаи Мукаррамадан ўттиз мил (55,5 км) узоқликда жойлашган, Мажанна яқинидаги тоғ.

1206 шома

Маккаи Мукаррамадан ўттиз мил (55,5 км) узоқликда жойлашган, Мажанна яқинидаги тоғ.

1205 мажанна

Мажанна – Қадимги Макка шаҳридан тахминан бир барид масофадаги, Укоз бозори яқинида жойлашган сув ҳавзасининг номи (бир барид тахминан 55,44 км). У ерда шу ном билан аталган бозор ҳам бўлган.

1204 жалил

Жалил – пояси майин, хушбўй ўсимлик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида уйларнинг туйнукларини тўсиш учун ишлатилган. 

1203 шийза

Шийза – ёғочи қаттиқ, қорамтир дарахт. Одатда ундан тароқ ва товоқ каби буюмлар ясалган. Бу ерда ўша ёғочдан қилинган товоқлар ва ўша товоқларда таомланадиган кишилар назарда тутилган.

1202 катам

Катам ‒ Яманда ўсадиган ўсимлик, ундан бўёқ олинади, бўялганда тўқ қизил ранг беради. Уни ҳинно билан аралаштириб бўялганда эса қизғиш-қорамтир ранг ҳосил бўлади.

1201 байтул-маъмур

Байтул-маъмур – «Обод уй», осмон аҳлининг қибласи. У осмонда, ердаги Каъбанинг қоқ тепасида жойлашган.

1200 ҳажар

Ҳажар – Мадинага яқин шаҳарлардан бири. У ердаги хумлар ҳақида тингловчиларда етарли тасаввур бўлгани учун мазкур дарахт мевалари уларга ташбеҳ қилинган.

1199 сидратул-мунтаҳо Сидратул-мунтаҳо – луғатда «интиҳо дарахти», «чегара дарахти» деган маънони англатади. Ҳадисда таърифланишича, у бутасимон дарахт бўлиб, чавандоз бир неча ўн йил от чоптирса ҳам унинг давоми...
1198 насибин

Насибин – қадимий шаҳарлардан. Ҳозирда Туркиянинг Сурияга чегарадош Мардин вилоятига қарайди.

1197 жамъ

Жамъ – Муздалифа.

1196 сабир

Сабир – Муздалифадан Минога қараб юрганда чап томондаги катта тоғ.

1195 дабар Дабар – туянинг юк кўтарувчи устки қисми. Ҳаж сафарида юкларни ташигани сабабли туянинг усти шилиниб, қашқа бўлади. Ушбу жароҳатнинг тузалиши, деганда ҳаж ойларидан кейин орадан бир муддат ўтиши назарда давоми...
Топ рейтинг www.uz Openstat