Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
1164 байтнинг ҳатими Байтнинг ҳатими – Каъбанинг тарнов томонида одамнинг белича кўтарилган ярим айлана шаклидаги жой. Аслида Иброҳим алайҳиссалом қурганларида Каъба ўша ердан бўлган. Бу жой «Ҳатим», «Ҳижр» ёки «Ҳижри давоми...
1163 журҳум

Журҳум – қадимий араб сулолаларидан. Улар асли яманлик бўлган.

1162 минтақ «Минтақ» – тананинг пастки қисмига ўраб олинадиган изор каби кийим. У аввалда худди пешбанд сингари хизмат вақтида кийиладиган аёллар кийими бўлган. Ҳожар онамиз Сора онамизнинг рашкини пасайтириш давоми...
1161 Набиюллоҳ

«Набиюллоҳ» – Аллоҳнинг набийси дегани. 

1160 халил «Халил» сўзи аслида қалбан бирлашиб кетган, дилдан боғланган чин дўстни англатади. Унинг мазмунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Агар Аллоҳдан бошқани халил тутиш мумкин бўлганида, давоми...
1159 сабо

Араб тилида «сабо» деб шарқдан эсган шамолга, «дабур» деб эса ғарбдан эсган шамолга айтилади. 

1158 анжуж

Анжуж (аланжуж ёки яланжуж ҳам дейилади) – увднинг бошқа номи. Увд – исириққа ўхшаш, тутатиладиган хушбўй чўп. 

1157 зарвон

«Зарвон» – қудуқнинг номи. Шориҳларнинг айтишича, аслида унинг номи «Зу Арвон» бўлган, кейин тилга мослашиб, «Зарвон» бўлиб кетган.

1156 раҳм «Раҳм» сўзи бу ерда қариндошликни билдириб, келиб чиқиши раҳм‑шафқат, меҳрибонлик мазмунидаги «роҳиман» ўзагидандир. Аллоҳнинг «ўта меҳрибон» деган маънони билдирувчи исми – Раҳмон ҳам худди шу давоми...
1155 оқ бўлиш «Оқ бўлиш» ибораси араб тилида «кесиш», «узиш» деган маънони билдиради, шаръий истеъмолда эса ота‑онага азият бериш, маъсият бўлмаган ишларда уларга итоатсизлик қилиш, уларни давоми...
1154 жиҳод

«Жиҳод» сўзи луғатда «бор имкониятни сарф қилиш», «бор‑будини ишга солиш» деган маъноларни билдиради.

1153 адаб «Адаб» сўзи (кўплиги «одоб») «маъдаба» ўзагидан олинган бўлиб, одамларни яхшиликка, маънавий зиёфатга чақиришни англатади ва мақтовга сазовор хулқ‑атворларга, давоми...
1152 фадак

Фадак – Хайбар яқинидаги қадимий қишлоқ. Фадак ҳозирда Саудия Арабистонининг Ҳоил минтақасига қарайди. У билан Мадинанинг ораси 280 км.

1151 зарира Зарира – хушбўйликнинг бир тури. У шу номли ўсимликдан олинган. Зарира қамиши (calamus) Ҳиндистонда етиштириладиган бошоқдошларга мансуб, қамишсифат доривор ўсимлик ва унинг ҳосили бўлиб, ўзидан хушбўй ҳид давоми...
1150 қазаъ

Қазаъ – сочнинг бир қисмини олдириб, бир қисмини қолдириш. Бу асосан болаларда қилинган. Бу иш ғайридинларнинг одати бўлгани ва хилқатни ўзгартиришга ўхшагани учун ундан қайтарилган. 

Топ рейтинг www.uz Openstat