Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

софар

«Софар» сўзи ҳам турлича изоҳланган: а) жоҳилият арабларида очлик туфайли одамнинг ичида «софар» деган бир қурт пайдо бўлади, у инсонга озор беради ва бошқага ҳам ўтади, юқади, деган тушунча бўлган. «Софар йўқ» деганда мазкур тушунчанинг ботиллиги назарда тутилган; б) жоҳилият араблари уруш ҳаром қилинган муҳаррам ойи ўрнига софар ойини қўйиб олишган, муҳаррам ойида урушни ҳалол санаб, софар ойида ҳаром санашарди. Ҳадиси шарифда мазкур иш тақиқланган; в) баъзиларда софар ойидан шумланиш бўлган. Бу ойда фалон ишни қилиб бўлмайди, деган тушунчалар бўлган. Ҳозирги кунда ҳам айримларда «Сафар ойида тўй қилиб бўлмайди, сафар қилиб бўлмайди, кўчиб бўлмайди», деган эътиқодлар бор. Ваҳоланки, саёҳат маъносидаги «сафар» сўзи «син» ҳарфи билан, ойнинг номи эса «сод» ҳарфи билан ёзилади. Шунинг ўзи бу тушунчаларнинг нақадар бемаъни эканини кўрсатиб турибди. 


Топ рейтинг www.uz Openstat