Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таърифот

Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг ушбу китоби у кишининг энг машҳур китобларидан биридир. Бу китоб ўзига хос диний истилоҳлар қомусидир. Шу билан бирга, у ушбу мавзу бўйича араб тилида ёзилган қомусларнинг биринчиларидан ҳисобланади. Унда муаллифнинг давригача бўлган илм ва фанга оид лафзларнинг маънолари қисқа ва тушунарли қилиб ёритилган. Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг ушбу ажойиб қомусида сўзларни алифбо ҳарфлари тартиби асосида келтирган. Бу қомус ҳазиргача ўзининг аҳамиятини йўқотгани йўқ, балки унинг аҳамияти янада ортиб бормоқда. Бу илмий ҳақиқатни кўплаб шарқшунослар ҳам тан олганлар. 

Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг бу китобида 1647та истилоҳнинг таърифини келтирган бўлиб, улар асосан калом, фалсафа, мантиқ, наҳв, сарф, аруз, қофия, фиқҳ, фароиз, усулул фиқҳ, ҳисоб, балоғат каби илмларга хос истилоҳларни ўз ичига олган. 

Бу китоб қадимда ҳам машҳур бўлган, ҳозирда ҳам машҳурдир. Қайта-қайта чоп қилинган ва қилинмоқда. 


Топ рейтинг www.uz Openstat