Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар» номли китоби.

Диёримиз мусулмонлари қарийб етмиш йил мустабид тузумнинг дийнга қарши сиёсати остида яшадилар. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ҳаётнинг барча жабҳаларига эркинлик неъмати ато қилинди. Халқимиз ўзликни англаш, асл қадриятларни тиклаш йўлига қадам босди. Бироқ, муқаддас дийнимизни ўрганиш ва унинг таълимотларига амал қилиш осон кўчмади. Илмсизлик, динсизликнинг асоратлари юзага чиқиб, мусулмонлар ўртасида турли ихтилофлар вужудга кела бошлади. Бир юртда яшаб, бир мазҳабга амал қилиб келган мусулмонлар орасида турли низолар чиқа бошлагач, бу ихтилофларнинг сабаблари ва уларнинг ечимларини топишга кучли эҳтиёж сезилди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг 2003 йилда чоп этилган «Ихтилофлар ҳақида» китоби ана шу долзарб муаммога бағишланган асар бўлди.

Ўтган давр мазкур китобнинг нечоғли долзарб ва муҳим эканлигини амалда кўрсатди. Бироқ, низо, тортишув ва ихтилофларга ҳануз узил-кесил барҳам берилгани йўқ. Шу муносабат билан мазкур китоб янги маълумотлар билан бойитилди, сўнгги йилларда пайдо бўлган янги ихтилофларга оид ғоятда муҳим таҳлиллар, ҳужжат-далиллар билан тўлдирилди.

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Номи:  Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар

Нашриёт:  «Шарқ» НМАК

Сана:   2011 йил

Ҳажми:  320 бет

Ўлчами: 84×108/32

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг тавсияси ила чоп этилган


Топ рейтинг www.uz Openstat