Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Мазҳаблар – бирлик рамзи" китоби

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Мазҳаблар – бирлик рамзи» номли китоб.

МУҚАДДИМАДАН:

Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!

Аллоҳ таолонинг Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга тугал ва батамом салавот ва саломлар бўлсин!

Аммо баъд:

Мазҳаб дейилганда, асрлар оша мўмин-мусулмонлар Аллоҳ таолонинг ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида ижтиҳод қилиб топилган, У Зотнинг розилигига эриштирувчи йўлларни тушуниб келмоқдалар. Ақийда, фиқҳ ва руҳий тарбия бўйича мусулмонлар оммаси иттифоқ қилган йўллардан бирини тутган одам учун оқибат ёмон бўлишидан қўрқилмаслиги ҳақида иттифоқ қилиб келинмоқда.

Аслини олганда эса ўзи йўл битта, холос. У ҳам бўлса, Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи дини ҳамда барча замонлар ва маконларда инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дини Исломдир...


Топ рейтинг www.uz Openstat