Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Ақидатут-Таҳовия шарҳининг талхийси" китоби

Муҳаммад Анвар Бадахшоний «АҚИДАТУТ-ТАҲОВИЯ шарҳининг талхийси» номли китобларига Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг таржималари.

Кириш қисмидан

Ўзига фарзанд тутмаган, мулкида шериги бўлмаган, хорликдан ёрдамчига муҳтож бўлмаган Аллоҳга ҳамд айтаман ва У Зотни улуғлайман.

У Зотнинг пайғамбарларининг энг шарафлиси ва яратган махлуқотларининг энг хайрлиси, пайғамбарликни жойига етказган, омонатни адо этган ва умматга насиҳат қилган Муҳаммадга салавот ва саломлар бўлсин.

У кишининг тавҳид йўлида ва суннатни сақлаб қолиш йўлида жидду жаҳд қилган аҳли байтларига ва саҳобаларига ҳам са­ломлар бўлсин.

Сўнгра маълум бўлсинким, бандаликнинг асо­сий таянчи ақийда ва иймоннинг тўғри бўлишидадир. Чунки ақийдасига путур етган, иймонига бузуқлик ориз бўлган кишининг ибо­дати қабул бўлмайди ва қилган амали тўғри бўлмайди. Кимнинг ақийдаси тўғри бўлса, ий­мони мустақийм бўлса, оз амали ҳам кўп бўлади. Яъни Аллоҳ таоло унга ақийдаси ва иймони баракотидан нажот беради. Шунинг учун ҳам ҳар бир мусулмон ўз иймонини тўғрилашда ва ақийдасини ислоҳ қилишда имкониятларини аямаслиги керак. Тўғри ақийдали бўлиш унинг ғояси ва бирдан-бир сўрови бўлмоғи, бошқа нарсани қўйиб, унда бир дақиқа бўлса ҳам ортда қолмаслиги зарур.

Диёримизда кўпдан буён қўллаб келинаётган ва доимо фахрланиб юрадиган биргина китобимиз калом, балоғат ва ақл илмлари имоми, кўплаб машҳур таълифотлар соҳиби ал­лома Тафтазонийнинг «Шарҳи ақоидин-Насафия» номли китобидир. Тўғрисини айтганда, таъвилсиз, маҳоратни ишга солмай туриб бу китобдан Қуръон ва Суннатга асосланган холис илмий ақийдани топа олмаймиз. Бу китоб фалсафий ақийдаларимизни ўз ичига олгандир. Бизнинг юр­тимизда, шунингдек, араб юртларидан бошқа барча мусулмон юртларида ҳам одатда илми ка­лом уламолари ўзларининг мўътазилийлар ва файласуфлар билан олиб борган мунозаралари ва муноқашалари давомида ёзган фалсафий ақийдалари ёки турли қисса ва афсоналар асосида, унинг тўғри-нотўғрилиги текширилмасдан, айтувчисининг диёнати ва ақийдаси суриштирилмасдан, омма томонидан тўқиб олинган миллий ақийдалардир. Бундай нарсалар ақийда эмас, хурофотдан иборатдир.

Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг тавфиқи ва ҳидояти ила Қуръон ва Суннат асосида Ислом умматининг салафи солиҳ авлоди иттифоқ қилган ва уларнинг ортларидан келган сиқа – ишончли кишилари қабул қилган соф ақийдаларини жамлашни орзу қилиб юрар эдим. Лекин бундай муҳим иш менингдек илму тақводан ҳеч вақоси йўқ одамга осон эмас эди. Бинобарин, «Шарҳи ақийдатут Таҳовия» китобини олиб, талхийс қилдим – қисқартирдим ва Ислом ақийдасини ўрганувчи шахс учун лозим бўлган баъзи маълумотларни қўшдим.

Аллоҳ таолодан менга тўғриликни илҳом қилишини, қалбимни очишини ва мазкур ишимни осон қилишини, барча ишларимдаги тугунларни ечи­шини, ушбуни Ўзи учун бўлган иш сифатида қабул қилишини сўрайман. Қудрат ҳам, қувват ҳам олий ва улуғ бўлган Аллоҳ билангинадир.



Муҳаммад Анвар Бадахшоний


Топ рейтинг www.uz Openstat