Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Очиқ хат" китоби

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Очиқ хат» деб номланган китоб.


БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ


Бандаларини тоқатларига яраша амалга амр қилган Аллоҳ таоло-га битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!

Умматларини осон йўлдан бошлаган маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавотлар ва дурудлар бўлсин!

Аллоҳ таолонинг иродаси ила мусулмон олами ўзининг тарихи давомида кўпгина ҳолатларни бошидан кечирган. Яхши ҳолатлар ҳам бўлган, шунинг билан бирга нохуш ҳолатлар ҳам бўлган. Бун-дай ҳолат ғайримусулмон халқлар тарихида ҳам кузатилган. Аслида бу дунё ҳаётининг Аллоҳ таоло жорий қилган қоидалари шундай тузилган. Мусулмон халқлар тарихига назар соладиган бўлсак, тушкунлик ҳолатлари ўзининг алоҳида хусусиятлари билан ажралиб туради.

Мисол учун, салиб урушлари мусулмон олами бошига жуда кўп бало-офатлар келишига сабаб бўлди. Икки юз йил давом этган бу урушлар сабабидан мусулмон олами мисли кўрилмаган катта зарар тортди. Аммо мусулмон халқлар ҳукамолар ва уламолар раҳбарлигида бошларига тушган бу мусибатларнинг сабабларини ўргандилар ва уни бартараф этиш чораларини кўрдилар. Аллоҳ тао-лодан ёрдам сўраган ҳолда ҳаракат қилиб, яхши натижаларга эриш-дилар.

Ундан кейинги энг катта мусибат мўғул босқинчилари томони-дан бўлди. Дастлаб мусулмонлар гангиб қолдилар. Мўғулларни қиёмат қоим яқин қолганда чиқадиган яъжуж ва маъжужлар деб хаёл қилганлар ҳам бўлди. Аммо бу сафар ҳам мусулмон олами аста-секин ўзига кела бошлади. Охир-оқибат ҳукамолар ва уламолар раҳбарлигида бошларига тушган мусибатнинг сабабларини ўрганиб, уни бартараф этиш чораларини кўрдилар. Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда ҳаракат қилдилар ва яхши натижаларга эришдилар.

Мусулмон оламининг бошига тушган учинчи катта мусибат мустамлакачилик бўлди. Ушбу сиёсат бўйича олиб борилган ҳаракат натижасида мусулмон оламида у ёки бу мустамлакачи дав-лат қўл остига тушмаган мусулмон халқ ва тупроқ қолмади. Бу са-фарги мусибат аввалги икки мусибатдан кам бўлмади. Аммо Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, ҳукамолар ва уламолар раҳбарлигида бошларига тушган мусибатнинг сабабларини ўргандилар ва уни бартараф этиш чораларини кўрдилар. Аллоҳ тао-лодан ёрдам сўраган ҳолда ҳаракат қилдилар ва яхши натижаларга эришдилар.

Мусулмон олами ҳозирда бошидан кечириб турган мусибатлар ҳам ўзини билган ҳар бир шахс учун жуда катта мусибатдир. Бу му-сибатнинг асосий айбдорларидан бири мусулмонларнинг ўзларидан чиққан бемаъни тоифалардир, десак муболаға қилмаган бўламиз. Мазкур тоифалар қўзғаган ва олиб бораётган жоҳилона ҳаракатлар оқибатида бутун мусулмон олами жафо чекмоқда. Ушбу жафо ва мусибатларнинг ҳажми шу қадар каттаки, ҳаётнинг турли соҳаларида дунё бўйлаб мусулмонларга катта зарарлар етмоқда...

Хайриятки, ушбу аянчли ҳолатдан чиқишни ўйлаётган ва бу бо-рада қўлидан келганича ҳаракат қилаётган кишилар кўпайиб бормоқда. Жумладан, охирги пайтда мусулмонлар бошига тушаёт-ган мусибатларга сабаб бўлаётган тоифаларга қарши баъзи мусул-мон уламолар «очиқ хат» билан чиқдилар. Бу хат муаммони ҳал қилиш бўйича кўрилаётган, кўпчиликка яхши таъсир қилган чора-лардан бири бўлди.

Ушбу очиқ хат матнини кўпчиликка етказиш мақсадида уни бир рисола шаклида чоп этишни ният қилган эдик. Шу муносабат ила, фурсатдан фойдаланиб, яна айтмоқчи бўлган баъзи фикр ва мулоҳазаларни ҳам қўшиб тақдим қилишни раво кўрдик. Зотан, ҳар бир муаммони ҳал қилиш учун унинг сабабларини яхшилаб ўрганиш ва уларни бирма-бир муолажа қилиш зарур бўлади. Кўпчиликнинг таъкидлашича, мусулмон оламининг ҳаётида пайдо бўлаётган бугунги кундаги аксарият муаммоларнинг бошида бемазҳаб ва илмсиз жамоа ва шахсларнинг бедодликлари туради. Келаси сатрларда мазкур ҳолатни ожизона баён қилишга уриниш бор, десак муболаға қилмаган бўламиз.



Муаллиф.

Тошкент.

Ҳижрий 1436 сана, муҳаррам.

Милодий 2014 сана, ноябрь.


Топ рейтинг www.uz Openstat