Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Кексаларни эъзозлаш" китоби

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Кексаларни эъзозлаш» деб номланган китоб.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

СЎЗБОШИ

Ўзининг абадий дастури бўлмиш Қуръони Каримда бандаларини кексаларни қадрлашга амр қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога жалоли ва жамолига мос ҳамду санолар бўлсин!

Кексаларни эъзозлашни суннатларида жорий қилган ва бу ишда барчага ўрнак бўлган охирзамон Пайғамбари Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавот ва саломлар бўлсин!

Кексаларни ва ўзидан катталарни эҳтиром қилиш ўз қадр-қийматини билган ҳар бир жамиятнинг энг аҳамиятли қадриятларидан бири ҳисобланади. Бу қадриятлар уларга амал қилган жамиятларда ўзига муносиб олиймақом жой олади. Мазкур жамиятларда ҳар бир инсон кексаларни эъзозлаш бўйича ўзининг масъулиятини яхши билади ва бажаради. Ана шунда ҳар бир иш ва шахс ўз ўрнини топади.

Қадимда бобо ва момоларимиз динимиз таълимотларига амал қилиш жараёнида бу борадаги кўрсатмаларни ҳам гўзал тарзда амалга оширганлар ва барчага ўрнак бўлганлар.

Мусулмонлар орасида кексалар доимо қадрланиб келган, чунки Ислом шариатида бу ишга алоҳида аҳамият берилади. Зотан, қарилик инсон ҳаётининг ожизлик ва заифлик босқичи ҳисобланади. Шунинг учун ёш, бақувват чоғида жамиятга хизмат қилган кишиларга қариган чоғларида яхшилик қилиш уларнинг яхшилигини яхшилик билан қайтариш сирасидаги ишлар қаторига киради. Ислом шариатида ҳар бир қарияга ўзига яраша имтиёз бе-рилган. Уларнинг ҳар бири жамиятда эъзозланиш ва эҳтиром қилиниш ҳаққига эгадир. Мазкур ҳолатларнинг барчаси мусулмон-лар яшайдиган жамиятда яққол кўзга ташланиб туради.

Биз, бугунги кун мусулмонлари ҳам мазкур бобо ва момолари-мизга муносиб бўлишимиз, барча гўзал одобларимизга амал қилиб, кексаларни эъзозлаш, уларга иззат-икром кўрсатиш ишларини қойилмақом тарзда йўлга қўйиб боришимиз лозимдир.

Катталарни улуғлаш, эъзозлаш, авайлаш барча пайғамбар алайҳиссаломларнинг суннати ва мусулмон жамиятларининг асо-сий белгиларидан биридир. Ҳозирги кунда инсонпарварлик борасидаги динимиз таълимотларини ўрганиб, уларга амал қилишни йўлга қўйиб бориш жараёнида кексаларни эъзозлашдек буюк инсоний фазилатни яхшилаб йўлга қўйиб бориш ҳаммамиз учун ниҳоятда фойдали бўлади.

Кексаларга кўрсатиладиган ҳурмат ва эъзоз мусулмонлар жа-миятида шариат таълимоти асосида амалга оширилади. Яъни бу борада Қуръони Карим оятларидан, Набий алайҳиссаломнинг ҳадисларидан, уламоларнинг ижмоъларидан ва улуғларнинг амал-ларидан далиллар, ҳужжатлар бордир.

Қуйидаги сатрларда кексаларни эъзозлаш борасида келган оят, ҳадис ва шаръий таълимотларни қўлдан келганича ўрганиб чиқишга ожизона ҳаракат қиламиз. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу иши-мизнинг осон ва манфаатли бўлишини насиб этсин!


Топ рейтинг www.uz Openstat