Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Зуҳд ва ҳаё" китоби

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига мансуб «Зуҳд ва ҳаё» деб номланган китоблари.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!

Маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавотлар ва дурудлар бўлсин!

«Исломнинг мадори бўлган ҳадислар» деб номланган силсиламизнинг биринчи, иккинчи ва учинчи рисолаларида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мужтаҳид уламолар томонидан Исломнинг мадори деб тан олинган тўртта ҳадиси шарифларини имконимиз борича ўрганган эдик. Ушбу рисолада Аллоҳ таолонинг Ўзидан ёрдам сўраган ҳолимизда аввал бошлаган ишимизни баҳоли қудрат давом эттириш ниятидамиз.

Бу ожизона ишимизда Ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзи мададкор бўлсин!

«Исломнинг мадори бўлган ҳадислар шарҳи» деб номланган силсиланинг аввалги уч рисоласида «Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир», «Ҳалол очиқ-ойдиндир», «Дин насиҳатдир» ва «Киши Исломининг гўзаллиги» ҳадислари қўлдан келганича шарҳ қилинди. Мазкур тўрт ҳадиси шариф ҳам мусулмон банда ҳаётининг кўпгина соҳаларини ўзига қамраб олган эди. Уларда фиқҳ, руҳий тарбия ва бошқа соҳаларда сўз юритилди.

Жамият ҳаётидаги турли ҳолатларга оид масалалар хусусида баҳс кетди. Ушбу рисоламизда ўрганмоқчи бўлиб турган ҳадиси шарифларда баҳс юритиладиган мавзулар аҳамият жиҳатидан аввалги тўрт ҳадиси шариф савиясига яқин бўлса ҳам, қамров жиҳатидан ҳар бир ҳадиснинг мавзуси билан чекланади. Ушбу ри-соладаги биринчи ҳадис зуҳдга, иккинчиси ҳаёга бағишлангандир.


Топ рейтинг www.uz Openstat