Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зулкифл алайҳиссалом

Зулкифл алайҳиссалом Айюб алайҳиссаломнинг ўғилларидир. Бу зот ҳақларида Қуръони Каримнинг икки жойида қисқагина маълумот келган. Қуръонда ҳам, ҳадисда ҳам Зулкифл алайҳиссалом ҳақларида бундан бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ.

Шунинг учун ўша маълумотлар жой олган Қуръони Карим оятларини ўрганиш ила кифояланамиз.

Аллоҳ таоло Анбиё сурасида қуйидагиларни айтади:

«...ва Исмоил, Идрис ва Зулкифлни (эсла). Уларнинг ҳар бири сабр қилувчилардандир» (85-оят).

Таъкидлаганимиздек, Зулкифл алайҳиссалом ҳақларида маълумотлар оз. Анбиё сурасида машҳур пайғамбарлар билан бирга зикр этилишлари у зотнинг пайғамбарлардан бўлганларини кўрсатади. Шу билан бирга, ушбу оятда у зот ҳам сабр қилувчилар қаторига қўшилмоқдалар.

«...ва уларни Ўз раҳматимизга киритдик. Улар солиҳлардандир» (86-оят).

Сабрлари туфайли Аллоҳ таоло уларни Ўз раҳматига киритди, яхшиликлар ато этди. Улар аҳли солиҳлардан бўлдилар. Шунинг учун ҳам Қуръонда зикр қилинмоқдалар.

Аллоҳ таоло Сод сурасида марҳамат қилади:

«Исмоил, Ал-Ясаъ ва Зулкифлни ҳам эсла. Барчалари ахёрлардандир» (48-оят).

Бу уч пайғамбарнинг ҳаётларида ҳам эслашга лойиқ ибратли ҳодисалар бўлиб ўтган. Улар ҳам Аллоҳнинг ҳузурида ахёрлардан – энг яхши бандалардан бўлганлар.

Ана шу пайғамбарларнинг ҳаётларида, дин йўлидаги фидокорликларида, бало-офатларга, машаққатларга сабрларида, турли синовларга бардош беришларида, мушриклар ва мунофиқлардан келган озорларни кўтара билишларида кўплаб ибратлар бор.


Топ рейтинг www.uz Openstat