Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исҳоқ ас-Сурморий ас-Суламий

Абу Сафвон Исҳоқ ибн Аҳмад ас-Сурморий ас-Суламий - Абу Исҳоқ Аҳмад ибн Исҳоқ ас-Сурморий аз-Зоҳиднинг ўғли. Ҳадис илмида кучли эдилар. Оталари бу кишини ёшлик чоғларида Ироққа олиб борганлар ва у ерда Абу Осим Заҳҳок ибн Мухлид, Амр ибн Осим, Маккий ибн Иброҳим, Саъид ибн Омир ва бошқа олимлардан таълим олганлар. Абу Али Солиҳ ибн Муҳаммад ал-Ҳофиз ва Умар ибн Муҳаммад ибн Бужайр ал-Ҳофиз «ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») китобларида у кишидан ҳaдис ривоят қилганлар. Абу Сафвон айтадилар: «Жабалда бир шайх ҳадис ривоят қилар эдилар. Бир киши: «Бухородан Аҳмад ибн Ҳафс деган бир олим чиқибди», – деди. Мен у кишининг шогирди эканимни айтган эдим, мен билан тортишди. Мунозарада мен у кишидан ғолиб чиқдим». Абу Сафвон Исҳоқ ас-Сурморий ҳижрий 276 (милодий 890) йилнинг рамазон ойида вафот этганлар.


Топ рейтинг www.uz Openstat