Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Амр ас-Саканий ал-Бухорий

Абул Ҳасан Амр ибн Исҳоқ ас-Саканий ал-Бухорий ўз асрининг шайхи ва муҳаддис олими эдилар. Бухорода Абу Али Солиҳ ибн Муҳаммад ал-Бағдодий, Саҳл ибн Шозавайҳ ал-Ҳофиз, Марвда Маҳмуд ибн Яҳё ал-Мирмоҳоний, Абдуллоҳ ибн Маҳмуд ас-Саъдий, Бағдодда Абдуллоҳ ибн Абу Довуд ас-Сижистоний, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Бағавий ва Куфада Абдуллоҳ ибн Зайдон ал-Бужалийдан таълим олганлар. Абу Абдуллоҳ ал-Ҳофиз ал-Ҳоким у кишидан таълим олганлар ва у киши ҳақларида «Тарихи Нишопур» китобларида шундай деганлар: «Ҳижрий 341 (милодий 953) йили Нишопурга келдилар. Шу санада у киши билан бирга ҳаж қилдик. Илм олиш ва таълим беришда ниҳоятда мурувватли эдилар. Ҳижрий 344 (милодий 956) йилда вафот этдилар».


Топ рейтинг www.uz Openstat