Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ботил савдонинг турлари

1. Йўқ нарсани сотиш
2. Қўлига тутқазиш мумкин бўлмаган нарсани сотиш (Мисол учун, эгасининг қўлидан қочиб кетган қушни сотиб бўлмайди)
3. Fафлат савдоси (Бунда харидорни ғафлатда қолдириш учун турли услублар ишлатиш бўлади)
4. Нажас ва нажас аралашган нарсаларни сотиш (Ҳанафий мазҳаби бўйича, ароқ, чўчқа, ўлимтик ва қонни сотиб бўлмайди)
5. Арбун (байъбоши) савдоси
6. Сув савдоси (савдога қўйилаётган нарса сотувчининг мулки бўлиши лозим. Шунинг учун, бировнинг мулки бўлмаган сув, ҳаво ва тупроқ каби нарсаларни сотиб бўлмайди)
7. Ароқ тайёрловчига узум сотиш
8. Бир йўла икки савдони қўшиб юбориш ёки бир савдога икки шарт қўйиш (Икки савдони қўшиб юборишнинг икки хил кўриниши бор. Биринчиси, «Бу нарсани нақдга минг сўмга, насияга бир минг икки юз сўмга сотаман», дейиш. Иккинчиси, «Машинангни менга сотсанг, уйимни сенга сотаман», дейиш)
9. Нархни маълум вақтда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қилинган савдо ( Сотувчи «Бу нарсани нақдга минг сўм, бўлиб тўлашга минг икки юз сўмга сотдим» деганда, харидор «Қабул қилдим», деса, савдо ботил бўлади. Аммо, «Бу нарсани нақдга минг сўмга, бўлиб тўлашга минг икки юз сўмга сотаман» деганда, харидор «Бўлиб тўлашга минг икки юз сўмга олдим», деса, савдо тўғри бўлади. Бу каби савдонинг тўғрилигига барча мазҳаблар иттифоқ қилишган)
10. Бир нарсанинг бўлакларини ёки сифатини сотиш ( « Бир нарсанинг бўлаги» деганда, «Мана бу қўйнинг думбасини сотдим» каби савдо тушунилади. «Бир нарсанинг сифатини сотиш» деганда, ёқут деб сотилган нарса шиша чиқиб қолиши каби нарсалар англанади. Бу каби савдолар ботилдир.)
11. Бировнинг мулкидаги нарсани сотиб олган шахс ўша нарсани ўз қўлига олмай туриб сотиши (Ҳанафий мазҳаби бўйича, кўчар мулкни сотиб олган одам уни қабз қилмасдан – ўзи қабул қилиб олмасдан туриб сотиши мумкин эмас. Чунки, ҳали мол унинг қўлига соғ-саломат келадими, йўқми, маълум эмас) 12.

Топ рейтинг www.uz Openstat