«Рибо» луғатда зиёда маъносини англатади. Шариатда эса:
Молни молга алмаштиришда икки ақд қилувчидан бирига келадиган эвазсиз ортиқча мол рибодир. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида қуйидагиларни айтади:
«Рибони ейдиганлар (қабрларидан) фақат шайтон уриб, жинни бўлган кишидек довдираб турарлар. Бундай бўлиши, уларнинг, тижорат ҳам рибога ўхшаш-да, деганлари учундир. Ва ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол, рибони ҳаром қилган. Кимки Роббидан мавъиза келганда тўхтаса, аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Кимки, яна (рибога) қайтса, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар», (275-оят).