Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
1135 Алий ибн Абдуллоҳ Маданий

Алий ибн Абдуллоҳ Маданий имом Бухорийнинг устозларидан бири.

1120 Одам ибн Иёс

Одам ибн Иёс – имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг шайхи.

1100 Сияро

Сияро – ипак аралаштириб тўқилган мато ёки шу матодан тикилган чопон.

1096 Аҳли аҳд

Аҳли аҳд – мусулмонлар билан тинчлик битими тузган ғайримусулмон юрт (дорул-аҳд) аҳолиси, иттифоқдошлар.

1095 Аҳли ҳарб

Аҳли ҳарб – мусулмонлар билан тинчлик битими тузмаган, уруш ҳолатидаги ғайримусулмон юрт (дорул-ҳарб) аҳолиси. 

1083 Абу Усмон

Абу Усмон – ровийлардан бирининг исми.

1066 Вудд Вудд – машҳурроғи Вадд. Сувоъ, Яғус, Яъуқ ва Наср – Нуҳ алайҳиссаломнинг қавми ибодат қилган бутларнинг исмлари. Барчаси Нуҳ сурасида зикр қилинган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо мазкур бутларнинг қайси давоми...
1055 Аҳбор

Аҳбор» (бирлиги «ҳабр») – яҳудий олими.

1044 Набатийлар Набатийлар – Арабистон ярим оролининг шимоли-ғарбида яшаб ўтган қадимий араб халқларидан бири. Улар асли араб бўлиб, кейин ажамлар, румликлар билан қўшилиб кетиб, насаблари ҳам аралашиб, тиллари бузилиб кетган, давоми...
1043 Ҳарурийлар

Ҳарурийлар – хаворижлар. Улар мусулмонлар оммасидан ажраб, илк бор Куфага қарашли Ҳарурия деган қишлоқда тўпланишгани учун ҳарурийлар ҳам дейилади.

 

1041 Абу Ҳайён

Абу Ҳайён – ушбу ҳадис ровийларидан бири. Ҳадисни ундан ривоят қилган ровийлар шу жойини қисқартириб айтишган экан. «Саҳиҳул Бухорий»нинг 4-жузидаги 3358-рақам остида ўтган ҳадис мазмунига ишора қилинмоқда.

1006 Абу Қилоба

Абу Қилоба – ровийлардан бири, Амр ибн Салима – ҳадисни ривоят қилган ёш саҳоба.

990 Мумсик

Мумсик – ўтакетган хасис, бахил, зиқна киши.

989 Сулаймон Аъмаш

Сулаймон Аъмаш – ҳадисни Абу Воилдан ривоят қилган ровий.

974 Муҳаммад ибн Алий Муҳаммад ибн Алий – имом Ҳусайннинг Муҳаммад Боқир номи билан машҳур набираси. У киши ташриқ кунларида нафл, яъни фарздан бошқа намозлар кетидан ҳам такбир айтар экан. Аммо жумҳур уламолар наздида, давоми...
Топ рейтинг www.uz Openstat