Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Авф ибн Молик

Шахс | 1311

Авф ибн Молик Ашжаъий ал-Ғатафоний, кунялари Абу Абдурроҳман. Ҳайбар ғазотида биринчилардан бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан иштирок этганлар. Макка фатҳ этилган куни Ашжаъ қабиласи номидан байроқ кўтарганлар. Муҳожир Абу Дардо билан биродар бўлган. Ҳумс, Шом, Дамашқда истиқомат қилганлар. Авф ибн Молик Ислом учун ғайратли бўлган саҳобалардан эдилар.

Ҳаммаси бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 67та ҳадис ривоят қилганлар. У кишидан Абу Айюб ал-Ансорий, Абу Ҳурайра, Миқдом ибн Маъдийакриб, тобеъинлардан Абу Муслим Хувлоний, Муслим ибн Қурза, Шаддод ибн Абу Аммор, Рошид ибн Саъд, Язийд ибн Асомм, Солим ибн Омир, Абу Бурдата ибн Абу Мусо, Шурайх ибн Убайда ва бошқалар ривоят қилганлар. Учта «Саҳиҳ» соҳиблари бу киши ривоят қилган ҳадислардан ўз китобларига киритганлар.

  Бу зот ҳижратнинг 73-санасида Дамашқда вафот этадилар.


Топ рейтинг www.uz Openstat