Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Салмон Форсий

Бу улуғ саҳоба форс бўлиб, Исломга қадар мажусий ва насроний дийнида бўлганлар. Китоб­ларда бу саҳобага «Ҳақ йўл қидирувчи» деб таъриф берилган. 

Исломга кирганларидан бошлаб Исломга ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга сидқидилдан хизмат қилдилар.

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Хандақ жангидан бошлаб, ҳамма жангларда иштирок этдилар. Хандақ жангида у кишининг маслаҳатларига биноан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга хандақ қазиб олишни буюрдилар.

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу ҳаммаси бўлиб 60та ҳадис ривоят қилдилар. Бу саҳоба ривоят қилган ҳадисларни уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китоб­ларига киритганлар. Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Умар ибн Хаттобнинг халифалик даврларида (милодий 656 йилда) вафот этдилар.


Топ рейтинг www.uz Openstat