Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Икрима розияллоҳу анҳу

Икрима ибн Абу Жаҳл Махзумий ал-Қурайший, кунялари Абу Усмон.

Икрима ва бу кишининг оталари Абу Жаҳл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ашаддий душманларидан эди. Икрима Макка фатҳ этилганидан бир оз кейин Исломга кирдилар ва исломлари чиройли бўлди.

Ҳаж йилида Расулуллоҳ бу кишини Ҳавазон аҳлидан садақаларни йиғиш учун масъул этган эдилар.

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг халифалик давр­ларида мансабларнинг бирида ўлтирдилар. Ридда (яъни, дийндан қайтганлар) билан бўлган урушда катта ўрнак кўрсатдилар. Мана шу жангда халифа бу кишини аскарлар устига бошлиқ қилиб тайинлади. Бу зот жоҳилиятда ва Исломда Қурайшнинг шижоатли кишиларидан эдилар.

Икрима Исломга келган кунлари мусулмонлар уни:

«Сен Аллоҳнинг душмани бўлган Абу Жаҳлнинг ўғлисан», деб ҳақорат қилишганида Икрима бу тўғрида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга:

«Икриманинг отасини сўкманглар, чунки ўликларни сўксаларингиз, тирикларга озор берган бўласизлар», дедилар. Икриманинг ҳурматидан Абу Жаҳлни сўкишдан ва уни Икрима ибн Абу Жаҳл деб аташдан саҳобаларни қайтардилар.

  Бу зот ҳижратнинг 13-санасида (милодий 634йилда) Ямрук ғазотида шаҳид бўлдилар.


Топ рейтинг www.uz Openstat