Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Духон сураси

Маккада нозил бўлган. 59 оятдан иборат.

«Духон» сўзи бизнинг тилимизда «тутун» деган маънони англатади. Сурада тутун бўладиган Кун ҳақида ҳам сўзлангани учун у мана шу номни олган.

Бошқа маккий суралар қатори, Духон сураси ҳам тавҳид, пайғамбарлик, ўлгандан сўнг қайта тирилиш каби масалалардан сўз юритиб, иймон ва ақийдани мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Сура Қуръони Карим билан қасам ичиб бошланади, унинг ишларни фарқлаш учун Аллоҳ томонидан бандаларга раҳмат ва огоҳлантириш бўлиб, муборак кечада тушганини баён қилади. Сўнгра Аллоҳ таолони таърифлаб, Унинг ваҳдониятини исбот этади ва бошқа баркамол сифатлари ҳақида сўз юритади.

Кейин эса мушрикларнинг Қуръони Каримга бўлган муносабатлари, унга келтирган шак-шубҳалари ва бунинг оқибати нима бўлиши ҳақида сўз кетади. Бу сўзларнинг жонли тасдиғи сифатида, Фиръавн қавмининг қиссаси келтирилади. Уларга туғёнлари ва гуноҳкорликлари туфайли қандай азоб етгани баён этилади. Ортларидан қасрлари, ҳовли-жойлари, боғу роғлари, анҳору булоқлари қолганлиги ҳикоя қилинади. Уларга меросхўр бўлган Бану Исроил ҳақида ҳам сўз юритилиб, Аллоҳнинг амрига хилоф қилганлари учун уларнинг бошига қандай кунлар тушганлиги васф этилади.

Суранинг охирида эса яхшиларнинг оқибати қандай бўлиши-ю, ёмонларнинг аҳволи нима бўлиши муқояса қилинади.


Топ рейтинг www.uz Openstat