Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

тасбеҳ

Оиша бинти Саъд ибн Абу Ваққосдан, у отасидан ривоят қилинади:

«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир аёлнинг олдига кирдилар. Унинг олдида данаклар ёки майда тошлар бўлиб, ўшалар билан тасбеҳ айтаётган эди. Шунда у зот: «Мен сенга ундан осон – ёки афзал – нарсанинг хабарини бераман: Субҳаналлоҳи адада маа холақа фис-самааи ва Субҳаналлоҳи адада маа холақа фил арзи ва субҳаналлоҳи адада маа холақа байна залик, ва субҳаналлоҳи адада маа холақа маа ҳува холиқун, валлоҳу Акбар мислу залика, валҳамдулиллаҳи мислу залика, ва лаа илааҳа иллаллоҳу мислу залик, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи мислу залик», дедилар».

Ушбу ҳадисда зикрни кўп такрорлаш ва уни қўлдан бошқа нарса билан санаш ҳам мумкинлигига далил бор. Худди шу маънони англатиш учун машҳур муҳаддис имом Абу Довуд ўз китобида майда тош билан тасбеҳ айтиш бобини очган ва ушбу биз ўрганаётган ҳадисни келтирган. Мана шундан бизда «тасбеҳ» номини олган, маълум бир ададдаги данак ёки думалоқ нарсаларни ипга тизиб ясаладиган, араблар «субҳа» деб номлайдиган нарса пайдо бўлган. Ибн Манзур бу нарсани тушунтириш учун: «Субҳа» – тасбеҳ айтувчи ўзи айтадиган тасбеҳларни санайдиган доналардир. Бу янги чиққан сўз бўлиб, гоҳида уни «мисбаҳам» ҳам дейишади», деган.


Топ рейтинг www.uz Openstat