Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мааъуун сураси

Маккада нозил бўлган. 7 оятдан иборат.

Ушбу сураи кариманинг номи ўзининг охирги сўзидан олингандир. «Мааъуун» сўзи ҳақида уламоларимиз бир неча хил маъноларни айтганлар. Аввало, уламоларимиз луғавий жиҳатдан «мааъуун» лафзи «оз, арзимаган нарса» деган маънони англатишини айтишган. Бу сурадаги маъно ҳақида эса баъзилари, «мааъуун»дан мурод закот, бошқалари, хўжаликда керак бўлиб турадиган асбоб-анжомлар, дейишган.

Бу сураи карима динга эътиқоди йўқ, охиратдан умиди йўқ одамнинг аломатларини баён қилади. Сўнгра баъзи бир Ислом амалларини адо этиб юрувчи, масалан, намоз ўқиб юрувчи, лекин ўзи Ислом ҳақиқатидан узоқ шахслар ҳақида сўз юритади.

Мааъуун сураси ўзи қисқа бўлишига қарамай, улкан ҳақиқатни – иймон ва куфр ҳақидаги тушунчани муолажа қилди.


Топ рейтинг www.uz Openstat