Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мужтабои Насоий

«Мужтабои Насоий» буюк муҳаддис, имом, ҳофиз, шайхулислом Аҳмад ибн Шуъайб ибн Алий ибн Синон ибн Баҳр ибн Динор Абу Абдуллоҳ ал‑Хуросоний ан-Насоий роҳимаҳуллоҳнинг қаламига мансуб мўътабар тўпламдир. Бу зот 215 (милодий 831) санада Хуросоннинг Насо деган шаҳарчасида дунёга келди. 

Бу зотнинг ҳадис китоби «Олти саҳиҳ»нинг биридир. Насоий ҳадис уламолари ичида асл ҳадислар билимдонларининг имоми ва пешқадами эди. У киши ўн беш ёшга етганда Қутайба ибн Саъид ал‑Балхийнинг ҳузурига бориб, бир йилу икки ой давомида ҳадис эшитади. 

Имом Насоий илм талаб қилиб, Хуросон, Ҳижоз, Миср, Ироқ, Арабистон ярим ороли, Шом каби юртларни кезиб чиқди. Сўнгра Мисрда «Ал-Қанадийл» номли машҳур китоб бозори яқинида яшади. 

Имом Насоий таълиф этган китоблар қуйидагилар: «Хасоису фии фазли Алий ибн Абу Толиб ва оли байт», «Китобу аз-зуафо вал матрукийн», «Маносику ан-Насоий», «Жамъу муснад Молик ибн Анас ва муснад Алий ибн Абу Толиб».

Имом Насоий «Сунани кубро» китобини ёзиб тугатгач, уни Ромла амирига ҳадя қилди. Амир: «Бундаги ҳадисларнинг барчаси саҳиҳми?» деди. Насоий: «Унда саҳиҳ ҳам, ҳасан ҳам, уларга яқини ҳам бор», деди. Амир: «Менга фақат саҳиҳларини ажратиб беринг!» деди. Шунда Насоий у учун «Сунани суғро» китобини ёзиб, уни «Мужтабо минас-сунан» деб номлади. Ушбу китобга 5758 та ҳадис киритилган бўлиб, бошқа сунан китоблари каби фиқҳий боблар асосида тартибланган. Уламолар: «Сунани Насоий» даража жиҳаитдан «Саҳиҳайн»дан кейин туради, чунки у «Сунан»китоблари орасида заиф ҳадислари энг кам китобдир», дейишган. Бу китоб бизгача етиб келган бўлиб, унда олти мингга яқин ҳадис жамланган. У биринчи марта ҳижрий 1256 санада (милодий 1840) Ҳиндистонда чоп этилган.

Имом Насоий (милодий 303 ҳижрий 915) йили Маккада (баъзи ривоятларга кўра Ромлада) вафот этган.


Топ рейтинг www.uz Openstat