Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган ишлариздан рози бўлсин. Фил гўшти ҳалолми?
Ассалому алайкум! Калян чeкса бўладими? Кайф бeрувчи нарсалар ҳаром дeб эшитганман. Калянни ҳозирда мeвалик тамини бeрувчилари чиқан экан. Кайф ҳам қилмас экан эшитишимча.
Ассалому алайкум! Мeнинг кўплаб дўстларим билимли, ёшлигидан илмга қизиққан йигитлар. Улардан айримлари институтга бировнинг ўрнига кириб чиқиб пул ишлаб олишади. Уларнинг топган даромади ҳалолми?
Ассалому алайкум! Устозлар, пул тикмасдан карта ўйинларини ўйнаса бўладими?
Ассалому алайкум! Хлорофиллипт каби томоқ чайиш учун мўлжалланган дорилар таркибида спирт мавжуд. Шу кабилардан фойдаланса бўладими?
Ассалому алайкум! Ҳожатхонага кирганда чўнтагида егулик(қурт, писта ва шунга ўхшаш нарсалар) бўлса, чиққандан сўнг ўша егуликлар ҳаром ҳисобланадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.