Ассалому алайкум! Биз тарафларда икки хайитдан бир кун олдинги кунни ис чиқариш куни дейишади. Ва шу куни бўғирсоқ ва пирожкилар пиширишади. Шуларни истемол қилишимиз жоизми?
Ассалому алайкум! Ўқув юртларида қурбақани тажриба сифатида тирик ҳолида, юқори жағини кeсиб орқа миясига сим киргизади ва қорнини кeсиб юрагини олади. Бу ишда мeн ҳам иштирок этсам бўладими?
Ассалому алайкум! Мен россияда сартарош бўлиб ишлайман, бу ерда аёлларни хам сочини кесишни билса ишга олишади, саволим; агар аёлларни сочини кессам тутган рўзам очиладими?
Ассалому алайкум. Қисир(қорнида боласи йўқ) сигир ёки ҳунажинларни сўйиш учун eмласа бўладими? Кўпайишни олдини олиб қўйган бўлмайдими?