Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Zafarov Murodjonнинг саволлари

Жоизми?

Ассалому алайкум! Жонзотлар(масалан кийик) ёки инсон (масалан мадонна) сурати туширилган идишлар(коса, пиёла, чойнак ва ҳоказо)дан фойдаланиш жоизми?

Китоб ҳақида
Ассалому алайкум! «Далаилул хойрот» иборасининг таржимаси қандай? Ушбу китобдаги саловотларни ўқишда тайин қилинган вақт ва кунлар аҳамиятлими? Ёки ўқувчи вақтига қараб, тартиб билан, кунига 2-3 та саловатни ўқиб давоми...
Маслаҳат сўраб
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳга шукр Қуръон ўқийман. Кунига 10-15 баъзан кўпроқ ўқишга вақт топаман. Айрим кунлари сураларни охиригача ўқиб, кейинги кунда навбатдаги сурани ўқисам, баъзан катта сураларни давоми...
Жинс ҳақида
Ассалому алайкум! Рибо мавзусида қарзнинг бир хил жинсда бўлиши таъкидланади. Шу жинс қандай таърифларга эга? “Умуман олганда олмани олмага, кумушни кумушга ва ҳокозоларни бир-бирига қарз сифатида бериб олиниши бир давоми...
Хукми қандай?
Ассалому алайкум! Бу саволни бир кишининг илтимосига кўра юбораяпман. Бир аёл 5 йил аввал эри билан суд орқали ажрашган, аммо эри “талоқ” демаган экан. Орадан йиллар ўтиб бошқа эркак билан никоҳдан ўтган, лекин бирга давоми...
Шаръий ҳукми қандай?

Ассалому алайкум! Барча шароитлари, моддий таъминот манбалари, топарман ва тақводор фарзандлари бўла туриб, давлатдан пенсия олишнинг шаръий ҳукми қандай? Бу масалага шариатимизнинг муносабти қандай?

Қошни қисқартириш

Ассалому алайкум! Бу саволни такроран юбораяпман. Чунки аввалгисига жавоб бўлмади. Инсон қошида бир ёки бир неча толаси ўсиб кетса, уни юлиб ташлаш ёки кесиб қисқартириш мумкинми?

Шарҳ сўраб

Ассалому алайкум! "Хислатли ҳикматлар шарҳи" дан "Илм восита, лекин ғоя эмас" деган жумла ўқидим. Бу ҳақида ҳар хил мулоҳаза қилиш мумкин. Илтимос, юқоридаги жумлани шарҳлаб берсангизлар.

Эътикоф ҳақида

Ассалому алайкум! Аёллар ҳам эътикоф ўтирадими? Тартиби қандай?

Азон ҳақида

Ассалому алайкум! Бир кунлик қазо намозларини бир вақтда ўқимоқчи бўлган киши, 5 вақт қазо намози учун ният қилиб, бир марта азон айтиб, алоҳида-алоҳида такбир айтиб ўқиса бўладими?

Топ рейтинг www.uz Openstat