Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар қиблага қараб оёқ узатиб ухлашни ҳукми қандай?
Ассалому алайкум! Пластик картада 100 минг сўм бор. Менга уни 10% камига нақд пул қилиб бершимни сўрашди. Яъни мен ушбу 100 минг сўмлик пластик карта учун 90 минг сўм нақд пул бердим. Бу иш судхўрликка кирадими?
Ассалому алайкум! Масжидларнинг олдида одамларга фойдаси тегадиган жойнамоз, дўппи, мушки анбарларни сотиш билан шуғуллансак бўладими? Бунда бизга шариат бўйича тўсиқлар йўқми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Яшаб турган жойидан қанча масофадан кeйин мусофир бўлади ва намозни қандай қаср ўқилади. Жавоб учун раҳмат.
Ассалому алайкум! Номаҳрам аёл шифокор эркак кишининг қўл томиридан укол урса ёки асинча эркак киши аёл кишига укол урса бўладими?
Ассалому алайкум! Анча йилдан бери «соолатун тунаажина» деб номланган саловат борлиги хақида эшитганман, аммо ўша саловатни топа олмаяпман. Шу саловатни ёзиб берсангиз, илтимос.
Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз, бамдод намозига ухлаб қолиб, қазосини қайси вақтгача ўқиб олса бўлади?