Баъзи биродарларимизнинг иш фаолияти бир жойдан бошқа жойга бориб келишдан иборат. Оралиқ масофа 100 км дан ортиқ. Икки жойда ҳам тураржойи бор. Бундай кишиларга диннинг ҳукми қандай бўлади? Бизнинг ҳожатхона ва чўмилиш хонаси бир хонада жойлашган. Ҳожатхонада гапириб бўлмайди, дейилади. Одатда таҳорат ҳам чўмилиш хонасида бўлади. Ҳадисларда бисмиллаҳ ва таҳорат дуоларини фазилатлари келтирилган экан. Бунда қандай бўлади ва яна ҳожат дуоларини бажаришда ўйланмоқдамиз.
– Мазкур ҳолатда намоз тўлиқ ўқилади ва рўза тутилади. Хуллас, мазкур шахс мусофир ҳисобланмайди. Замонавий тарздаги ҳожатхона ва ҳаммомни бир хонада бўлиши жоиз ва унда таҳассун дуоларини ўқиш ҳам жоиз.