Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

...

22:35 / 23.05.2019 | Kechiring Yozolmayman | 2032
Ассалому алайкум! Аллоҳ Таоло сизлардан рози бўлсин.Мени компютер клубим бор эди,фаолиятимди тугатдим.Менга жуда кўп болалар келиб ўйнар эди.Жуда кўп болаларди вақти қолиб кетган аниқроғи масалан: 1) 2000 сўмлик вақт қўшдирса 1800 сўмлик ўйнар эдида туриб кетиб қолар эди бўлди ака қолгани керакмас деб.Базида қайтимини қайтаришга улгурмасдик.Базида берардик. 2) 2000 сўмлик вақт қўшдирса 1000 сўмлик бўлганда свет ўчиб қоларди кутиб туринглар ҳозир свет ёнади кейин ўйнайсизлар дердим базида кутиб свет ёнса ўйнар эди, базида кейин келиб ўйнаймиз деб кетиб қоларди.Базида келарди қолган вақтини ўйнашга,базида келмасди ўша 1000 сўм менга қолиб кетарди.Лекин бу иш таҳминан бир икки йил давом этди.Ўша йиллари жуда оми бўлганман бунинг учун қиёматда жавоб беришимни тушунмаганман.Кейинчалик бу нарсани тушунганимдан кейин бу нарсага чек қўйдим масалан: 1000 сўмлик ўйнаса 1033 сўмдан қўшадиган қилиб қўйдим,агар вақтини ярмини ўйнаса бирданига қайтимини берардим ёки 1000 вақт қўшдирса 600 сўмлик ўйнаса 400 сўммас 500 сўм қайтарардим,менга ҳаққи қолиб кетмасин деб. Бу ишдиям анча йиллар қилдим.Энди бошим қотган аввалги вақти қолган болаларди эслолмиман,уларди ҳаққини қандай қайтараман.Нима қилсам бу азобдан қутуламан бу қарздан қандай қутуламан.Илтимос сизлардан маслаҳат берингизлар

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Эсга тушганда ўшалар номидан садақа қилиб турасиз. Ўзингизга эслатишса берасиз ҳам. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat