Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Укамнинг ўғлига закот бериш

18:27 / 24 май | Шахзодбек | 567
Ассалому алайкум! Укам 38 ёшида қазо қилиб, ундан 12 яшар ўғил етим қолган эди. Шу бола ҳозир 25 га чиқиб кузда уйланяпти. Ўзи Кореяга ишлагани кетган, 2 йил бўлиб қолди. Уйига онасига уйланиш учун 400-500 доллар юбориб турар экан. Уни ҳам баъзи нарсаларга ишлатиб бўлиб, ҳозирги вақтда пул етишмаётган экан. Онаси ўзи уйда машина чехолини тикиб сотади. Шу жиянимга хўжайиним тўёнадан ташқари 700 доллар закотини жиянимга тўйга ишлатишга берсалар тўғри бўлармикин? Келинимиз ажрашиб кетган эди. Бола етимликда ўсган. Уларда қанча пули борлигини мен билмайман лекин. Мендан пул сўрашди етишмовчилигимиз кўп деб.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳаромга ишлатмайдиган бўлса ва закот олишга ҳақдор бўлса, шаръан жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat