Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Динимизни ўрганиш “формуласи”

00:00 / 08.06.2011 | eski savollar | 2144
Ассалому алайкум! Хазрат сизнинг Тасавуф илмига оид бир маъруза дискинггизни эшитиб баъзи бир саволлар пайдо бўлганди, шу саволларни беришга рухсат берасиз! Ўша маърузангизда ҳадис келтирилган, бу ҳадис Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва фаришта Жабройил алайҳиссалом ўртасидаги Иймон, ислом ва эҳсон хақидаги савол-жавобдир. (Ҳадисни тўлиқ ёзмадим вақтизи олмаслик учун.) Демак, шу ҳадисга бинон динимизи асоси бу "иймон+ислом+эҳсон=ислом дини" шундек формулани тузиб бердингиз. Энди шу 3 асосни яна бошқача номлари ҳам бор дедингиз, демак булар, иймон бу ақийда, ислом бу шариат, эҳсон бу тасавуф. Бу формула менга худди динимизни ўрганиш учун бир ечимга ўхшади. Савол: Мен шу формулага асосан агар иймон нималигини ўргансам ақийдани, ислом арконларини ўргансам шариатни ва эҳсон нималигини (бу ибодадга боғлиқ эҳсон) ўргансам тасаввуфни ўрганган бўламанми? Яни худди шу йўналиш (формула) бўйича динимизни ўргансам туғри ўрганган бўламанми? Ҳозир мени динимизни ўргатадиган устозим йўқ. Динимизни китобларизни ўқиб, дискларизни эшитиб ўрганиб бормоқдаман. Ҳазрат илтимос йўл кўрсатинг! Матндаги хатолар ун узр сўрайман. Вақт ажратганиз учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тўғри қилмоқдасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat