Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сехр ва ширк

18:19 / 24 май | muslim.uz | 569
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда кўп жойларда, яъни маҳаллаларда клиникага ўхшаган жойлар очилипти. Нуга бес деган кровать билан даволаниш. 20 кун курс ўтказяпти текинга. Кровать қизийди, 8см тана ичига лазер билан даволар экан. Отам-она ўша жойга қатнашяпти. Менга ёқмади, шубҳалик кўринди. Ютубдан қизиқиб кўрдим. Россияда роса мақтаган одамлар. Бир ойча бўлди қатнашаётганига. Зўр шифо топдик дейишяпти. Ота-онамдан яхшилаб суруштирсам, у кровать тошлардан терилган экан ва бир дона тошни бир литр сувга солиб, сувни тозалайди ҳар куни ичиб юринглар депти ва бир парча эритиб шакл ясалган тошни тумор қилиб тақиб қўйипти. Бунда сеҳр билан ширкни замонавий ҳиди келяпти деб тушундим. Қачон ота-онам олдида гаплашиб ўтирсам ўшаларни мақташади. Кроватни 9 миллионга олишмоқчи, тумор стакан сувга соладиган тошларини сотиб олмасангиз сизни ҳайдавораркан. Давога Қуръон, сўрасам Аллоҳдан сўрайман десам жаҳллари чиқяпти. Одамларни сеҳр, ширк билан алдашни янгича йўлими бу?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Гапингиздан гумон билан хулоса чиқарганга ўхшайсиз. У тошни моддасини билиш керак, нима мақсадда берганини билиш керак. Буни ширк деб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat