Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўза ҳақида

16:58 / 24 май | Abdusalom | 414
Ассалому алайкум! Бир ўртоғим рўза тутиб юрганди, лекин олдинги жума маърузасида бурунга сепиладиган спрей дори сепиш рўзани очилишига сабаб бўлишини эшитиб, рўза тутмай қўйди. Лекин ўзи роса хоҳлаяпти рўза тутишни. У танишимда, кунни исталган қисмида, бурни битиб қолип, нафас олишга қийналади, шунга дори сепиб юради ҳар сафар бурни битганда. Рўзасини тўкис тута олиши учун, нима қилсак бўлади? Агар фақат саҳарлик ва ифторлик пайтида сепса, рўза оғиз пайти, дори сепиши керак бўлиб қолса унда нима қилиши керак бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бурун тешигига суркаладиган совунсифат дори бор экан. Шундан фойдаланса рўза очилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat