Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касал инсон рўза тутса бўладими?

11:06 / 29.05.2019 | .... | 418
Ассалому алайкум! Онамни ошқозонларида грижа бор экан. Шу ёшимгача рўзани канда қилганларини кўрмаганман. Ҳозир тута олмаяптилар. Шифокорлар ҳам ман қилипти, лекин онамнинг кўзлари йиғламсираб турипти. Бир кун саҳарда “тутишни ният қилдим тутаман” дедилар. Мен эса қўрқдим ва минг афсус билан онамга “ўзингизни асранг, Аллоҳ дард берган, дарддан қутулсангиз ин шаа Аллоҳ тутаверасиз”, дедим. Нима маслаҳат берасизлар?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Тутиб кўрсин. Агар тута олса давом эттиради. Бирор нохушлик сезса очиб юборади. Қишнинг қисқа кунларида тутиб беради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat