Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусулмон фарзанди ҳақида

00:00 / 09.06.2011 | eski savollar | 659
Ассалому алайкум wр wб Шайх ҳазратлари! Устоз сизга қуйидаги бир савол билан мурожаат этишга рухсат этсангиз. Саволимиз қуйидагича: Ҳозирда айниқса вилоятларда, умуман олганда узбек миллатининг диний аҳволи жуда ачинарли бир аҳволда. Бу аҳволга мусофир юртда бо'либ қарасангиз жуда яққол сезилар экан. Бир пайтлар мусулмон миллатига айланган о'збек миллати энди яна о'збек миллатига айланаиб бораётганига ҳақиқатда қалбиз қийналмай иложи бо'лмас экан. Ко'пнича уй билан гаплашганимда кимдир уйланганда шаҳодат калимасини имом тамонидан со'зма со'з айттириб, келин куёв никоҳ давомида мусулмон бо'лаётганини эшитиб қоламан. Ва улар о'ша заҳоти шаҳодат калимасини эсдан чиқаради. Ко'пгина қариндошларимдан ҳам со'раб ко'рдим, билишмайди. "Бунақа нарсалар то'г'рисида телефонда гаплашиб бо'лмайди ваҳҳобий деб қамаб қо'йишади" деб қисқагина жавоб қилади. Шу аҳволда бундай кишилар тог'рисида нима деб айтиш мумкин, мусулмонми ёки бошқа бир со'з билан аташ мумкинми? Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин Устоз, Сиз каби илм аҳллари о'збек миллати орасида янада ко'пайишини Аллоҳдан со'раб қоламиз. Аллоҳим о'збек миллатининг яна мусулмон миллатига айланишини насиб қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Куюнчаклигингиз учун катта ташаккур. Албатта, сизга ўхшаб Исломнинг тушуниб етганлар учун сиз айтиб ўтган ҳолатлар жуда ҳам ачинарли. Аммо бизга ўхшаган аввалги даврни кўрганлар бир оз сабр қиламиз. Чунки, яқиндагина намоз ўқийдиган одамни топишнинг ўзи қийин эди. алҳаду лиллаҳ, ҳозир сизга ўхшаб нима учун ҳамма динга ошно бўлмайди деб ташвиш қиладиганлар кўпайиб бормоқда. Ҳар нарса аста-секин бўлади. Одамдаги моддий ҳолатни ўзгартиш осон. Дўппини ўрнига бошқа бош кийимини бир ҳаракат билан алмаштириш мумкин. Аммо одамнинг фикрини ўзгартиш жуда қийин кечади. Анашуни эътиборга олишимиз керак. Сиз билан биз қўлимиздан келганича ҳаракат қилишимиз лозим. Ҳидоят эса, Аллоҳдан. Аллоҳ қардошларимизни Ўз ҳидоятига бошласин!

Топ рейтинг www.uz Openstat