Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ва рўза ҳақида

10:11 / 29 май | Tursunov Fazliddin | 431
Ассалому алайкум! 1. Намозга такбир туширилганда икки қўлини қулоққа текказиб боғланади. Кўп одамга аҳамият бериб қарасам икки қўлини даҳанини пастига кўтариб боғлашади. Қайси бири тўғри? 2. Рўза тутганда ифтор пайтида азонга қараб оғиз очиладими ёки тақвимгами?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Иккиси ҳам тўғри. Бизнинг мазҳабимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу борадаги қулоқ баробарига кўтариш суннатларини олган. Энг аосийси инсоннинг қиладиган ибодати ҳиссиз бўлиб қолмаслиги керак. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар ҳолатда ўша ҳолатга муносиб ибодат қилганлар.
2) Шариатимизда асосий меъёр қуёш. Тўлиқ ботганини кўрганингиздан кейин оғизни очаверинг. Мусулмон киши зийрак бўлиши керак. Чунки инсонларни турар жойлари бир-биридан фарқ қилади. 1-қаватда турган инсонга қуёш эртароқ ботади. 9-қаватда турганга 1-2 дақиқа кечроқ ботади. Самолётга чиққан кишига эса бошқача. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat