Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ ва талок.

00:00 / 27.06.2007 | eski savollar | 1175
Ассалому алейкум ҳурматли ҳазрат!Аввалом бор узр тогри ёзябманми ёки ёк бу сайтда биринчи маротабаман. Сизга бир савол бн мурожаат килмокчидим,якинда ҳаётимда унутулмас бир галати воқеа болди .манга бир инсон конгил койиб колди у исон мани бир танишимга таништириб койишни илтимос килди у танишим манга у инсонни осмонларга олиб чикиб жуда мақтаб бизни таништириб койди(ортадаги одам бн 15 йилдан бери таниш эдик ва унга жуда ишонар эдим) 1ҳафта учрашиб гаплашиб юрдик манга у одам оз никоҳига олишни таклиф килди(ози ажрашганман икки та фарзандим бор эрим бир аёлни деб бизни ташлаб кетган)албатта иккинчи ҳотинликка.Ман рози болдим гаплашганимда у одам манга жуда ёккан эди 5вақт намоз оқийдигон эҳсонли инсон эди албатта Аллоҳ учун савоб учун бу ишни килябди деб иккинчиликка болса ҳам рози болдим ,уйимга иккита гувоҳ бн мулла олиб келиб никоҳ окитдик,лекин никоҳдан кейин бир биримизани умуман тушунмай колдик,манга у одамни муносабатлари умуман ёкмади,манга ҳақиқий эр болади деган ниятда теккан эдим лекин Оллоҳ билади у одамни ниятини,ҳуллас росса икки ҳафта болганида ман у инсондан ҳафа болиб манга болган муносабатизни озгартиринг манга пулиз эмас манга меҳриз керак ман меҳирга зорман десам болмасам бир биримизга тогри келмадик бошиз очиқ жавобизни бердим энди мени бошқа безовта килменг деб телл койиб койди,ундан кейин у одам бн умуман коришмадим,мани саволим талоқ тушдими шу соз бн ёки ҳалиям уларни никоҳидаманми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Талоқ тушган.Аммо шу ўринда муҳтарама аёлларимизга бир-икки оғиз насийҳат сўзлари айтишга ижозат бергайсизлар. Албатта, оиласиз қолиш енгил эмас. Аммо ким кўринган сенга уйланаман, у қилиб бераман, бу қилиб бераман деса дарҳол ишониб қолавермаслик керак. Ҳозир аёлларни диндорлик, ҳажга обориш каби жозибали гап ва ишлар билан алдайдиган қаллоблар кўпайиб кетган. Сизнинг мажоронгиз икки ҳафта давом этибди ва талоқ аниқ бўлиб турибди. Аммо турли ваъдаларни бериб бир кундан кейин кетворган, талоқ ҳам қилмаган, ўзининг кимлиги ва қаердалигини ҳам билиб бўлмайдиганлар ҳам бор. Бечора аёл нима қилишини билмайди. Шунинг учун бу каби умр савдоси бўлган нарсаларда шошилмай, сўраб суриштириб, етти ўлчаб бир кесиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat