Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касалликда рўза

12:37 / 29 май | Azizov azizbek | 1281
Ассалому алайкум ! Олдинги саволларимга жавоб берганингиз учун раҳмат. Ёшим 40 да, сурункали гепатит В (хронический )ташхиси билан 8 йилдан бери даволанаман. Ёшлигимдан рўза тутаман, намоз ўқийман. Докторим иймонли. 2 йилдан бери рўза тутишингиз мумкин эмас деяпти. Гапига кирмай тутиб юрдим. Анализларим ёмонлаштди, жигаримга таъсири кўпайибди вирусларни. Бунга рўза сабабмас, ўзи йилдан йилга кучайяпти дардим. Бу йил ҳам 2 кун тутгандим оғриди. Ўзи аҳволим умуман қараганда яхши. Шу сувсиз, овқатсиз мадорим қолмаса вирус кучаяркан. Енгиб қўйяпти. Ҳамма ёғим мушакларим оғриб қоляпти. Агар ин шаа Аллоҳ яхши бўлиб кетсам қазо тутиб беришни ният қилиб юраман. Қиш кунлари ҳам тутмоқчи бўлдим ярамадим. 4-5 кунда оғриб қоляпман (даволанишга анча вақт кетади яхши бўлишга умидимни узмаяпман). Шароити оғир, ҳозирда қийналиб қолган одамга фидя бериб турсам бўладими? Агар қазо тутишга қодир бўлсам у эҳсон бўлиб қолади деган умидда.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳозир тутолмасангиз қишнинг қисқа кунларида тутиб беринг. Унда ҳам қодир бўлмасангиз фидя берасиз. Аллоҳнинг фазлини қаранки 

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو قَالَ قَالَ النَّبِىُّ  صلي الله عليه وسلم: إِنَّ الْعَبْدَ إِذَا كَانَ عَلَى طَرِيقَةٍ حَسَنَةٍ مِنَ الْعِبَادَةِ، ثُمَّ مَرِضَ قِيلَ لِلْمَلَكِ الْمُوَكَّلِ اكْتُبْ لَهُ مِثْلَ عَمَلِهِ إِذَا كَانَ طَلِقًا حَتَّى أُطْلِقَهُ أَوْ أُكْفِتَهُ إِلَىَّ. وَ كَذَا وَرَدَ فِى الْمُسَافِرِ وَ الشَّيْخِ الْكَبِيْرِ مرقاة 

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, бир банда ибодат бўлган амаллардан бирини ўзига одат қилиб олиб, сўнг касал бўлиб қолса, унга вакил қилинган фариштага “Бандамни касаллигидан фориғ қилгунимча ёки вафот топтиргунимча соғлик вақтида қилган амалларининг савобини ёзиб тургин” дейилади”, дедилар”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat