Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўп фарзандли отахоннинг мерос тақсимоти

00:00 / 10.06.2011 | eski savollar | 1719
Ассалому алайкум муҳтарам Шайх Ҳазратлари, фароиз илми ҳақида ёзганларингизни ўқиб чиқдим ва деярли ҳаммасини тушундим, тушунганларим бўйича мерос тақсимлашни қуйида ёзсам лутфан текшириб берсангиз.Маълумотингизда айтганингиздек, ҳаттоки ёши улуғ отахонда ҳам бу ҳақида илмлари етарли эмаслигидан айнан у кишининг масалаларини мисол қилиб сиздан сўраб беришимни сурадилар:Отанинг биринчи оиласидан: хотини бошқага никоҳланган, ўртада бир қизи бор.Отанинг иккинчи оиласидан: хотини оламдан ўтган, 7 ўғил ва 3 қизи бор.Отанинг учинчи оиласидан: хотини ҳаёт, лекин ўртада фарзанди йўқ. Мерос олишда:Биринчи оиласидан: хотини олмайди, қизи 1 ҳисса олади;Иккинчи оиласидан: хотинининг ҳаққи болаларига тақсимланади, ўғиллари 2 ҳиссадан ва қизлари 1 ҳиссадан олади;Учинчи оиласидан: хотини бир ҳисса олади. Отахоннинг укалари (ҳажби нуқсон) юқоридагилар турганда мерос ололмайди.Отанинг мулки вафот этганида бирдан меросга тақсимланадими ёки унинг никоҳдаги хотини ҳаётлигида мулкка эгалик қилиб турадими? Фарзандларининг у уйда яшашга муҳтожлиги йўқ (отадан қолган мулк — уй бор).

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Никоҳдаги аёл саккиздан бир олади. Қолганини болалари бир ўғилга икки қиз ҳиссаси асосида тақсимлаб оладилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat