Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

«Тахорат синадими?»

00:00 / 10.06.2011 | eski savollar | 32915

Муҳтарам Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратлари.

Устоз, таҳоратли бўлган вақтларда ел чиқишининг жуда оз миқдори учраб туради, (билмадим, буни ел чиқиши дейиладими ёки бошқами).

Бунда ҳид ҳам, овоз ҳам сезилмайди. Лекин орқа пешоб қисмида бир нарса қимирлаб, зарра миқдорича пуфакча ташқарига чиққани тана қисмига сезилади. Бу ҳолат беихтиёр содир бўлади, шу ҳолатда таҳорат синадими?

Бундай ҳолат Жума маърузасини тинглаётган вақтимда сезилган эди. Лекин ҳид ва овоз чиқмагани учун таҳоратни янгиламаган эдим.

Жавоб учун олдиндан раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

عَنْ عَبَّادِ بْنِ تَمِيمٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ عَمِّهِ: شُكِيَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّجُلُ يُخَيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهُ يَجِدُ الشَّيْءَ فِي الصَّلَاةِ، قَالَ: «لَا يَنْصَرِفْ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتاً أَوْ يَجِدَ رِيحًا». وَفِي رِوَايَةٍ: «إِذَا وَجَدَ أَحَدُكُمْ فِي بَطْنِهِ شَيْئًا فَأَشْكَلَ عَلَيْهِ أَخَرَجَ مِنْهُ شَيْءٌ أَمْ لَا، فَلَا يَخْرُجَنَّ مِنَ الْمَسْجِدِ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا أَوْ يَجِدَ رِيحًا». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Аббод ибн Тамийм розияллоҳу анҳу ўз амакиларидан ривоят қилганлар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга намозда бир нарса бўлгани хаёлига келадиган одам ҳақида шикоят қилинди. У зот: «Токи овоз эшитмагунича ёки елни (ҳидини) топмагунича намозини бузмайди», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Бирортангиз қорнида бирор нарсани топса, унга ундан бир нарса чиқдими-йўқми, аниқ бўлмай қолса, токи овозни эшитмагунича ёки елни (ҳидини) топмагунича масжиддан чиқмасин», деганлар.

Бешовлари ривоят қилганлар.

Инсон ҳаётида тўлиқ ишончга, аниқ ва мустаҳкам мавқега эга бўлиши катта ўрин тутади. Шак-шубҳа ва иккиланиш эса фойда келтирмаслиги аниқ. Шак-шубҳа, ишончсизлик ва иккиланиш шайтоннинг иши ҳисобланади. Шайтон инсоннинг доимо ноқулай ҳолатда бўлишини хоҳлайди. Бу иш айниқса, мусулмон инсон учун намозда яққол билинади. Шайтон намоз пайтида кўпроқ васваса қилишга уринади. Унинг бу ҳолдаги васвасасидан бири кишининг хаёлига таҳорати кетганга ўхшаш фикр келаверишидир. Бу ҳақиқат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи ҳадисларида ўз ифодасини топган.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ الشَّيْطَانَ يَأْتِي أَحَدَكُمْ فِي صَلَاتِهِ فَيَقُولُ: إِنَّكَ قَدْ أَحْدَثْتَ، فَلْيَقُلْ: كَذَبْتَ، إِلَّا مَا وَجَدَ رِيحَهُ بِأَنْفِهِ أَوْ سَمِعَ صَوْتَهُ بِأُذُنِهِ». رَوَاهُ ابْنُ خُذَيْمَةَ وَابْنُ حِبَّانَ وَالْحَاكِمُ

Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Ҳокимлар Абу Саъийд Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисда Набиййимиз алайҳиссалом: «Бирортангизга шайтон намозида келиб, «Таҳоратинг кетди», деса, (у ичида) «Ёлғон айтибсан», десин. Бурнинг ҳидини сезса ёки қулоғинг овозини эшитса, бошқа гап», деганлар.

Аббод ибн Тамийм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган биз ўрганаётган бу ҳадисни уламоларимиз «Исломнинг асл қоидаларидан бирига асос бўлган улуғ ҳадислардан», деб баҳолаганлар. Ўша қоида: «Нарсалар аниқ-равшан суратда тескариси воқе бўлмагунча ўз аслида қолади. Ориз бўлган шак-шубҳа уларга зарар қилмайди», деб таъриф қилинган.

Ушбу ҳадис мисолида хаёлда «таҳорат кетганга ўхшайди», деган фикр бўлиши билан асл таҳорат кетиб қолмайди. Таҳорат кетгани елнинг ҳидини сезиш, овозини эшитиш билан аниқ-равшан билинганидан кейингина собит бўлади. Бунгача ўз аслида тураверади. Бошқа барча ишлар ҳам шунга таққосланади.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077

Топ рейтинг www.uz Openstat