Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фойдани ҳалол бўлиши

11:22 / 29.05.2019 | Камола | 1811
Ассалому алайкум! Олий ўқув юртида ўқийман ва ишлайман. Бизда, таълим грантлари, дастурлари тақдим этиб борилади. Унда қатнашиб, ғолиб бўлганларга пул мукофотлари берилади. Шундай грантларнинг бирида ўтган йили ғолиб бўлиб, пул мукофоти ютгандим. Грант тақдим этувчи муассаса бу грантда бошқа йўналишдаги ўқитувчилар ҳам иштирокини кенг тарғиб қилинглар деб сўрашади. Аммо, ҳамма ҳам инглиз тили, компьютер технологиларидан фойдаланишни ва грант талабларини тўлиқ қондиришни билмаганлари, ёки эринганлари учун, лекин, халқаро грант эгаси сертификатини олиш учун (бу эса улар учун катта аҳамиятга эга) мен каби тил ва йўл йўриғини биладиган ёшлар билан келишиб, бирга иштирок этадилар. Менда ҳам шу ҳолат бўлди. Грантни уларнинг номларидан ютдик. Барча документларни тайёрлаш, хориж билан алоқа ўрнатиш, дарсларни тайёрлаш (буни ичида жуда кўп ишлар бор) ҳаммасини ўзимиз ( 3 киши) бажаряпмиз. Олдиндан, сертификат ва маълум миқдорда пул ажратилишини этганман, рози бўлишган. 1. Бундай иш қилиш жоизми? Топганимиз ҳалол бўладими? 2. Уларга аслида қанча миқдорда пул ажратишимиз керак? Ёки ажратмасак ҳам жоиз бўлармиди? 3. Келишилган пулдан кўпроқ сўраб қолишса нима қилишим жоиз?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шу ишингиз илм фанни ривожига фойда келтирмаслигини аниқ билсангиз керак. Алдов билан бўлган нарса жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat