Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозларим юзасидан саволлар

02:44 / 01.06.2019 | Muhammaddiyor | 2418
Ассалому алайкум! 1) Мен Аллоҳни иродаси билан 25 ёшимда намоз ўқишни бошладим. Аллоҳга шукур қазо намозларимни ҳам аста-секин адо этиб келмоқдаман. Шу пайтгача мен ўқиш, иш ва саёҳат мақсадида жудаям кўп масканларга бориб мусофирчиликда бўлганман, лекин аниқ қанча намозим қаср ва қанчаси тўла бўлишини билмайман. Шуни ҳисобидан ҳамма қазо намозларимни фарзларини тўлиқ ўқисам бўладими? Қаср ўқилиши керак бўлган намозларимни ҳам тўлиқ ўқишимда гуноҳ бўлмайдими? 2) Қазо намозларни ўқишдан олдин ҳам иқомат такбир айтилади деб жавоб берилипти. Қазо намозларим кўп бўлганлиги учун кўпроқ намоз ўқиш мақсадида такбирсиз ният қилиб-ла қазо намозларимни ўқиётган эдим. Иқомат айтишим керакми ёки шундай давом этсам бўладими? 3) Аср намозидан кейин нафл намозлари ўқилмайди, лекин қазо намозларни бемалол ўқийвераманми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади.
2). Аниғини билмаганингиз учун эҳтиёти тўлиқ ўқишингиз бўлади. Масжидда айтишга ҳожат йўқ. Бошқа жойда айтсангиз афзал.
3). Тўғри. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat