Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уч талоқни эслай олмаса

02:05 / 01 июнь | sheikh_ali | 512
Ассалому алайкум! Тоғамни қизи эри билан урушиб қолиб, эри бир мартта “талоқсан” деб айтибди. Бу иккинчи мартта “талоқсан” деб айтиши экан. Бундан аввал ҳам бир мартта “талоқсан” деб айтган экан, лекин қариндошимни наздида бу учинчиси бўлиб кўринябди экан. Эри эса “бу учинчиси эмас, иккинчиси, бўлди қайтиб бу сўзни айтмайман” дебди. Лекин қариндошим “менга учинчи мартта айтканга ўхшаб туюлябди” деб қайсарлик қилябди, лекин ўзини ишончи бу нарсага комил эмас, ўзи ҳам билмайди учинчи марттами ёки иккинчи мартта. Бундай ҳолатда динимизда қандай йўл тутилади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бизнинг гапимиз ҳаромни ҳалол, ҳалолни ҳаром қилиб қўёлмайди. Биз бир нарсани айтишимиз мумкин, шак билан талоқ тушмайди деган қоида бор. Рост гапиряптими ёки ёлғонми қолгани ўзига ҳавола. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat