Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳ юз ўгириши

02:03 / 01 июнь | Dilshod Otamurodov | 536
Ассалому алайкум! "Аллоҳнинг бандадан юз ўгиришининг аломати, у (банда)ни ўзига дахлсиз бўлган ишлар билан машғул қилиб қўйишидир" маъносини кенгроқ тушинтириб беринг, илтимос. Раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳар бир нарсанинг аломати ва белгиси бўлади. Банда Аллоҳ ундан рози ёки норози эканлигини билишининг ҳам аломати бор. Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳ бир бандага яхшиликни ирода қилса, уни динни тўғри тушунадиган фақиҳ қилиб қўяди” деганлар. Киши бир намоздан кейин кейинги намозда бардавом бўлиши аввалги намозларини мақбул бўлаётганининг аломатидир. Аллоҳ бир бандага узлуксиз яхшилик қилишни насиб қилса, Аллоҳ унинг бу амалидан рози эканлигига далилдир. Худди шунингдек, Аллоҳнинг норози бўлганини ҳам аломати бўлади. Аллоҳ бир бандасидан норози бўлса, бандасига тегишли бўлмаган ишларга машғул қилиб қўяди. Ўзи норози бўладиган ишларга одатлантириб қўяди ва ўша ҳолатда вафот қилиб кетади. Ҳикматларда “Ким 40 ёшга етсаю унинг яхшиликлари ёмонликларидан ғолиб келмаса бадбахтлигининг аломатидир” дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat